Самарқанд Транспорт мастер-режасини ишлаб чиқиш концепцияси тайёрланди
5 феврал 2021 йил
Бугун Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасида SIMETRA компанияси Самарқанд агломерациясининг Транспорт мастер-режасини ишлаб чиқиш лойиҳаси тақдимотини ўтказди. Келажакдаги ишларнинг батафсил режаси ва транспорт мастер-режасини ишлаб чиқишнинг умумий концепцияси тақдим этилди.
Лойиҳа давомида Самарқанд шаҳри ҳудуди ва умуман Самарқанд агломерацияси шаҳар трафигини яратадиган ва ўзлаштирадиган 900 дан ортиқ транспорт туманларига бўлинади. Шаҳарни автомобиллаштириш ва транспорт воситаларининг таркиби бўйича маълумотлар, авария ҳолатлари ва сабаблари бўйича статистикалар, шунингдек, йўловчи электр транспортининг ҳаракати учун мавжуд шароитлар ўрганилади.
Дастлабки маълумотларга асосланиб, SIMETRA мутахассислари математик транспорт моделини яратадилар, унинг ёрдамида йирик чорраҳаларнинг ўтказувчанлигини ошириш, алоҳида ажратилган чизиқ бўйлаб автобуслар ҳаракатини ташкил этиш, ҳаракат оралиғини қисқартириш, трамвай тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ҳисоблаб чиқилади ва таклиф этилади.
Транспорт мастер-режаси шаҳарнинг бош режаси билан ўзаро уйғун бўлади. Асосий вазифа ва ёндашув-мавжуд транспорт инфратузилмасидан максимал даражада фойдаланиш, шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар учун транспорт тизимининг янада қулай бўлиши кўзда тутилган.
Бунда светофорларнинг ишлашига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Светофорни тартибга солиш ва тўғри созлаш трафикни оптималлаштиришнинг энг тезкор усули ҳисобланади ва инфратузилмани қайта қуриш учун катта молиявий маблағларни талаб қилмайди. Ҳозирги кунда шаҳардаги светофорлар кун ва хафта давомидаги йўл ҳаракати интенсивлигининг фарқини ҳисобга олмайди. Тадқиқот натижаларига кўра, вазиятни яхшилаш йўллари таклиф этилади.
Транспорт тизимини яхшилаш борасида Россия компанияси билан ҳамкорлик
O'zMTRK O'zbekiston
milliy teleradiokompaniyasi
Шунингдек, жамоат транспорти фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги кунда йўналишларни ташкил этиш ва ҳаракат тезлиги ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан бекатларнинг жойлашуви билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Мутахассислар замонавий талабларга жавоб берадиган шаҳар ва унга туташ ҳудудларнинг транспорт логистика тизимини ўзгартириш вариантларини таклиф этади.
Бундан ташқари, Самарқанд ва унга туташ ҳудудлар аҳолиси Ишчи гуруҳига сайти орқали муаммоли ҳудудлар ҳолатига эътибор қаратиш, лойиҳани ишлаб чиқишда ўз таклиф ёки ғоялари билан ўртоқлашиши мумкин. Бунинг учун оддий анкета формасини тўлдириш керак. Барча сўровлар истисносиз ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва улар лойиҳани ишлаб чиқишда инобатга олинади.
Бунинг самараси ўлароқ Самарқанд шаҳрига йўл ва кўча ҳаракати иштирокчиларининг турли гуруҳлари манфаатлари ўзаро боғлиқ ва эҳтиёжлар ҳисобга олинган транспорт тизимини ривожлантиришнинг муваффақиятли варианти таклиф этилади.
Саволлар ва таклифлар
Билдирган таклифларингизга хурсанд бўламиз
Файлҳоро бор кунед
Мен ушбу сайтда белгиланган қоидаларга розиман
ЛОЙИХА
МАЪЛУМОТ
Сайт синов режимда ишлаяпти
Охирги янгилаш тарихи - 3 феврал 2021 йил.

Ушбу вебсайт Самарқанд шаҳрининиг мастер режасини ишлаб чиқиш лойихаси доирасида ишлабчиқилган.

2021 й.
ТАКЛИФЛАР
Лойихага тегишли бўлган таклифларингиз ёки саволларингиз бўлса, бизга юборинг.