Ишчи гуруҳи дастлабки мълумотларни тўплаш лойиҳаси босқичини муҳокама қилди
2 феврал 2021 йил
2021 йил 2 февраль куни Самарқанд вилояти транспорт бошқармасида Самарқанд агломерацияси транспорт мастер-режасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг биринчи лойиҳа йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистика муаммоларини ўрганиш маркази ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги буюртмачилари вакиллари ҳамда лойиҳа ижрочиси — SIMETRA компанияси делегацияси иштирок этди.
Учрашувда лойиҳанинг биринчи босқичи — бошланғич маълумотларни йиғиш борасидаги ишлар, транспорт интенсивлиги ва йўловчилар ташиш ҳажмини ўлчаш бўйича услубий тайёргарлик, шунингдек, аҳолининг ҳудудлараро харакати бўйича телефон орқали сўров ўтказиш жарёнлари муҳокама қилинди. Дастлабки маълумотларни тўплашда муаммоларни ҳал этишга оид саволларга алоҳида эътибор қаратилди.
Лойиҳа буюртмачиси вакиллари жойларда ахборот йиғиш имкон қадар самарали амалга оширилишини таъминлаш учун барча зарур ёрдамни тақдим этади.
Учрашув Самарқанддаги бир неча муҳим инфратузилма объектларида ишчи гуруҳининг сайёр учрашувлари билан давом эттирилди. Иштирокчилар шаҳарнинг автобус бекатлари, БРТ автомагистрали ва қурилаётган Қорасу турар-жой массивига ташриф буюришди.
Лойиҳа йиғилиши ва сайёр тадбирлар якунлари бўйича дастлабки маълумотларни тўплаш бўйича дала тадқиқотларини ўтказиш режаси шакллантирилди. Бу лойиҳанинг энг муҳим босқичларидан бири бўлиб, шаҳар транспорт ҳолатини яхшилаш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш бўйича кейинги барча ишлар сифати олинган маълумотларнинг тўғрилигига боғлиқ.
Саволлар ва таклифлар
Билдирган таклифларингизга хурсанд бўламиз
Файлҳоро бор кунед
Мен ушбу сайтда белгиланган қоидаларга розиман
ЛОЙИХА
МАЪЛУМОТ
Сайт синов режимда ишлаяпти
Охирги янгилаш тарихи - 3 феврал 2021 йил.

Ушбу вебсайт Самарқанд шаҳрининиг мастер режасини ишлаб чиқиш лойихаси доирасида ишлабчиқилган.

2021 й.
ТАКЛИФЛАР
Лойихага тегишли бўлган таклифларингиз ёки саволларингиз бўлса, бизга юборинг.